Дўзахда бериладиган азоб турли хил бўладими?

0

Савол:

Дўзахга кирган одамларга бериладиган жазо гуноҳига қараб енгилроқ ёки қаттиқроқ бўладими ёки ҳаммага бир хил азоб бериладими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Ҳа, жаҳаннамда бериладиган азоб қилинган гуноҳга қараб ўзгаради. Кимгадир енгилроқ, кимгадир оғирроқ азоб берилиши мумкин. Бироқ жаҳаннамнинг энг енгил азоби ҳам жуда оғир. Ҳадисларда айтилишича, дўзахдаги кофирлар ичида энг енгил азоб Абу Толибга берилади. Унинг оёқларига жаҳаннам чўғидан бўлган пойабзал кийдирилади ва бу чўғнинг иссиқлигидан унинг мияси қайнаб туради (Муслим (362) ривояти). Агар энг енгил жазо шу бўлса, қолганини тасаввур қилиш ҳам қийин. Аллоҳ таоло барчамизни қабр азобидан, дўзах азобидан Ўзи сақласин!

Фатво рақами: 101418003

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг