Даъват эшитаётиб истиғфор айтиш мумкинми?

0

Савол:

Мен маъруза эшитиб турганимда истиғфор айтсам бўладими ёки маърузани эшитишда жим туриш яхшими? Иш қилаётиб эшитсам ҳам бўладими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Даъват эшитаётиб истиғфор айтиш мумкин. Шунингдек, жим туриб ёхуд иш қилаётиб маъруза эшитишнинг ҳам зарари йўқ. Бу ҳукм оддий маърузаларни эшитишга тегишли. Бироқ жума куни имом жума хутбасини ўқишида жим туриб эшитиш керак. Негаки, бу вақтда гапиришдан қайтарилган, валлоҳу аълам.

Фатво рақами: 16012

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг