Овқатланишдан олдин салавот айтиш бидъатми?

0

Савол:

Бир танишим ҳар сафар овқатланишдан олдин оиласи билан Пайғамбаримизга салавот айтар экан. Менга ҳам шу ишни тавсия қилди. Бу иш бидъат бўлиб қолмайдими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Агар танишингиз бу ишни шунчаки салавот айтиш учун қилаётган бўлса, бунинг зарари йўқ. Бироқ агар айнан шу тарзда салавот айтиш афзал деган тушунчада қилса ва бошқаларни ҳам айнан шу услубда салавот айтишга ундаса, бу услубда салавот айтишнинг ўзига хос савоби бор деб билса, унда бу иш бидъат бўлади, валлоҳу аълам.Фатво рақами: 101711006

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг