Уйга атаб қон чиқариш мумкинми?

0

Савол:

Уйга атаб қон чиқариш мақсадида товуқ сотиб олиб, уни сўйиб, қонини уйнинг ҳар бир бурчагига суртиб чиқиш ширкми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Баъзи одамлар ҳовли-жой сотиб олсалар ёки иморат қурсалар ва ё қудуқ қазисалар, унинг ёнида ёки бўсағасида жинларнинг зарар етказишидан қўрқиб, уларга атаб қон чиқарадилар. Бу кейинги даврда тарқалган жоҳилий қурбонликларнинг яна бир кўринишидир. Мазкур ниятда қон чиқариш ширк саналади. Агар бу амалнинг моҳиятини билмасдан қилган бўлса, унда гуноҳкор бўлади. Зеро, шариатимизда уйга атаб қон чиқариш деган гап йўқ, валлоҳу аълам.

Фатво рақами: 101611001

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг