Турмушга чиққан аёл ота-онасининг рухсатисиз тақинчоқларини эҳсон қилиши жоизми?

0

Савол:

Мен хўжайинимга эридан ажрашган битта ўғли билан отасининг уйида яшаётган бир аёлни олиб бермокчиман. Табиийки, у аёлга ҳам шароит қилиш керак. Тилла тақинчоқларимни сотиб унга шароитли уй қуриб беришни ният килдим. Лекин бу ишимга ота-онам қарши чиқишини биламан. Улардан яширсам ёки қаршилик қилишса ҳам айтганларини қилмасам бўлаверадими? Ундан ташқари сепимдаги кўрпа-тўшакларни ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳам тарқатиб юбормоқчиман. Бундан ота-онамга ҳам савоб тегадими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ.

Дарҳақиқат, эрингизни рози қилиш, қолаверса, бир бева аёл ва унинг фарзанди бахти учун қилмоқчи бўлган ишингиз таҳсинга сазовор.

Тақинчоқлар ва сепингиз ўзингизнинг хусусий мулкингиз саналади. Инсон ўзининг хусусий мулкини истаган кишисига ҳадя қилиши мумкин. Бинобарин, бу мол-мулкларни эрингизни уйлантириш, бўлажак кундошингиз уйини жиҳозлаш учун ишлатишингиз жоиз.

Албатта, бу ишларни ота-онангизнинг маслаҳати билан қилганингиз дуруст. Бироқ уларга билдирмай ёки улар қаршилик билдирсалар-да, шундай қилишингиз жоиз. Чунки вояга етган инсон ўз мулкини ўзи истаган шахсларга ҳадя ёхуд эҳсон қилиши жоиздир. Қилган эҳсонингизнинг ота-онангизга ҳам савоби тегиш-тегмаслиги сизнинг ниятингизга боғлиқ. Агар қилган эҳсонингизнинг барча савобини ёки бир қисмини ота-онангизга бағишласангиз, иншааллоҳ, ниятингизга қараб савоби уларга ёзилади, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг